Япония “ақлли” кема тайёрламоқчи

Япония “ақлли” кема тайёрламоқчи

Япония ҳукумати ақлли ва замонавий кемалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди. Ҳукумат мансабдорлари бунинг учун бир қатор IT-компаниялар вакилларини маслаҳатга чақирди. Улар ақлли кеманинг дастурий таъминоти билан шуғулланишда ёрдамлашади.

Электрон асбоб-ускуналар кеманинг ҳолати, кўрсаткичларини мунтазам кузатиб, таҳлил этиб ва носозликларини аниқлаб туради. Датчиклар об-ҳавони мониторинг қилади ва йўлдаги эҳтимолий тўсиқлар ҳақида олдиндан хабардор этади. Дастурий таъминот ёнилғини тежашда ёрдамлашади. Манзил сари энг тўғри йўналишни сунъий идрок кўрсатади. Масофадан туриб кемани бошқариш, йўналишини ўзгартириш имкони бўлади.

Кемасозликда автопилотдан фойдаланиш ҳалокатлар сонини камайтиради, экипаж аъзоларининг сафари қулай ва хавфсиз бўлади. Шу туфайли юк ташиш компанияларидан тортиб, кемасозлик компанияларигача дастурий-аппарат мажмуига қизиқиш билдирмоқда.

Nikkei Asian Review интернет манбаси автоном кемалар 2025 йилдан денгизга қўйиб юборилишини ёзди.

Қуйидаги видеода Норвегияликларнинг автоном кема лойиҳасига доир видеолавҳаси акс этган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"