Япония ва ЕИ ҳайдовчисиз автомобиллардан фойдаланишнинг ягона қоидасини тузади

Япония ва ЕИ ҳайдовчисиз автомобиллардан фойдаланишнинг ягона қоидасини тузади

Япония ва Европа Иттифоқи икки йил ичида автоном машиналардан фойдаланиш бўйича норматив ҳужжат тайёрлайди. Янги ҳужжат ҳайдовчисиз автомобилларни юритишга рухсат бериш ва ЙТҲ содир берган ҳолларда жавобгарликни аниқлашни назарда тутади.

АҚШ мазкур ҳужжат устида ишлашга бош қўшмади. Жанубий Корея қоидалар мажмуини кўриб чиқиш истагини билдирди, чунки келгуси йилдан корейс бозорида автоном машиналар сота бошланади.

Женева конвенциясида машинани ҳайдовчи бошқариши, аммо илғор технология унинг мажбуриятини қўлидан олиши кўрсатиб ўтилган. Машинадаги кўплаб датчиклар ҳайдовчининг саломатлигини назорат остида тутади. Ҳайдовчининг уйқуси келса, хавф ҳақида сигнал беради.

Автоҳалокатларнинг 90 фоизига ҳайдовчи сабаб бўлади, шу сабабли машинани бошқаришда ҳайдовчининг таъсирини имкон қадар камайтириш керак. Бу ЙТҲларда ўлим ҳолатининг камайишига олиб келади.

Ҳайдовчисиз автомобилларни 2020 йилдан автомобиль бозорларида учратиш мумкин бўлади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"