Японияда 2020 йилгача учар автомобиллар пайдо бўлиши мумкин

Японияда 2020 йилгача учар автомобиллар пайдо бўлиши мумкин

Шу йил 11-13 сентябр кунлари Россиянинг Узоқ Шарқ федерал университети кампусида тўртинчи Шарқий иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. Япония бош вазири Синдзо Абэ ёшларни Японияга таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, 2020 йилгача учар автомобиллар пайдо бўлиши мумкин.

“2020 йилгача Токио олимпия ва параолимпия ўйинларига умуман янгича қиёфага келади. Эҳтимол, ҳатто пилотсиз автомобиллар нафақат ерда ҳаракатланади, балки учар автомобиллар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Улар ҳавога кўтарилиши мумкин”, - деб таъкидлади Абэ Шарқий иқтисодий форумда.

“Ҳозир мамлакатнинг янги авлоди, шунингдек, бутун дунёдан келаётган одамлар туфайли Японияда янги давр бошланмоқда”, - деб қўшимча қилди у.

Абе ёшларни Японияга таклиф қилди. “Яшанглар, ўқинглар, ишланглар ва маҳаллий аҳоли билан биргакда янги Японияни яратинглар”, - деб таклиф қилди Япония бош вазири.

Эслатиб ўтамиз, 11-13 сентябр кунлари Узоқ Шарқ федерал университети кампусида тўртинчи Шарқий иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.