Японияда автомобиль йўли 15 метрга ўпирилиб кетди

Японияда автомобиль йўли 15 метрга ўпирилиб кетди

Япониянинг Фукуока порт шаҳрининг марказида йўлнинг 30 метрли қисми чуқур ўпирилиб кетди.

Ўпирилиш натижасида чуқурлиги 15, узунлиги 30 ва кенглиги 7 м бўлган ўра ҳосил бўлди. Бундай ўрани фалокат воқеалари тасвирланган фильмларда кўргансиз. Аммо Фукуока ҳукумати саросимага тушмади. Ҳар эҳтимолга қарши теваракдаги аҳоли кўчирилди, чунки газ сизиб чиқиш хавфи юқори. Йўл эса тобора чўкиб бормоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"