Японияда махсус йўл қопламасидан энергия олувчи электромобиль яратилди

Японияда махсус йўл қопламасидан энергия олувчи электромобиль яратилди

Японияда биринчи марта аккумуляторсиз, махсус йўл қопламасидан ҳаракатланган ҳолда юра оладиган электромобиль яратилди. Электромобиль ҳаракатланиш учун энергияни бевосита йўл қопламасидан олади. Бу ҳақда ушбу машинани яратган Тоёхаси технологик университети ва Taisei Corporation қурилиш компанияси маълум қилди.

Бу электромобилнинг бир ўриндиқли прототипи синовдан ўтказилмоқда. Унинг покришкаларида махсус пўлат тўр бўлиб, у электр энергияни асфальт остига 10 см чуқурликда ётқазилган иккита пўлат пластинадан олади. Синов полигонида бундай йўлнинг 30 метрлик қисми қурилди. Автомобиль ҳозирча бундай йўл бўйлаб 10 км/соат тезлик билан ҳаракатланмоқда.

Машина яратувчилари келажакда шундай йўллар қуриш фойдали бўлиши мумкинлигини айтмоқдалар. Улар бўйлаб электромобиллар аккумуляторлари ўчиқ ҳолда ҳаракатланишлари ва оддий йўлдагина ундан фойдаланишлари мумкин бўларди.

Айни вақтда Японияда электромобильларни қувватлаш жойлари сони кўпаймоқда. Янги автомобиль тураргоҳларида ҳар битта жой шундай қурилмалар билан жиҳозланмоқда.

Манба: Kun.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.