Японияда Mazda MX-5 йил автомобили бўлди

Японияда Mazda MX-5 йил автомобили бўлди

Кунчиқар юртда овоз бериш йўли билан йилнинг энг яхши автомобили танланди. Энг кўп овозни Mazda MX-5 автомобили олди. Унга 442 иштирокчи овоз берган.

Иккинчи ўринга Honda S660 русуми лойиқ топилган бўлиб, Маздадан 41 овоз кам олган. Немисларнинг BMW 2-Series модели 177 овоз билан учинчи ўринни эгаллади.

Mazdaнинг режалаштириш бўйича вице-президенти Киеси Фудзивара “Биз қийин дамларни, жумладан, молиявий инқироз ва 2011 йилдаги зилзилани бошимиздан кечирдик. Аммо асосий тамойилларимизга содиқ қолиб муваффақият формуласини яратдик”, деб айтди. У MX-5 лойиҳаси билан шуғулланаётган жамоага ҳам миннатдорчилик билдирди.

Бундан ташқари тадбирда қўшимча мукофот ҳам таъсис этилган. Suzuki Alto йилнинг энг ихчам автомобили, Tesla Model S инновацион автомобиль йўналишларида ғолиб деб топилди. Toyota Mirai водородмобили эса водород ёнилғисига ўтишни жадаллаштираётганлиги учун танлов эътирофига сазовор бўлди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"