Японияда саёҳатчиларга шоҳона поезд хизмат кўрсатади

Японияда саёҳатчиларга шоҳона поезд хизмат кўрсатади

Кунчиқар мамлакатнинг темир йўлларида ўрмалай бошлаган янги люкс поезд номи “Train Suite Shiki-shima”. Поезднинг деворлари ва шифти ойнаванд қилиб ишлангани боис йўловчи атрофни баҳузур томоша қилиб кетади.

Поезд май ойидан ноябр ойигача Хоккайдо, Яманаси, Нагано, Фукусима ва Япониянинг шимоли-шарқий ҳудудлари бўйлаб икки ва тўрт кунлик сафарга чиқади. Сафар нархи бир одам учун 2865 доллардан бошланади ва тўрт кун учун 8500 долларгача етиши мумкин.

Поезд меҳмонхонасининг оромкурсилари эгилган ёғочдан ишланган, полларга Oriental Carpet Mills гиламлари тўшалган. Нобель мукофоти топширилиши зиёфатида фойдаланиладиган Ямадзаки Кинзоку Когу идиш-товоқлари поезд йўловчиларининг хизматидадир.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#поезд

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"