Японияда учар автомобилнинг илк синови ўтказилади

Японияда учар автомобилнинг илк синови ўтказилади

Японияда мамлакатдаги илк учар автомобилни синовдан ўтказишга тайёргарлик жараёни якунланди, деб хабар беради Daryo.uz.

Синов Toyota Motor компаниясининг штаб-квартираси жойлашган Тоёда шаҳридаги полигонда бўлиб ўтади.

Машина тўртта винтдан иборат, улар автомобилга квадрокоптёрга ўхшаб учиш имконини беради. Автомобиль режимида транспорт учта ғилдиракда ҳаракатланади. Машинанинг узунлиги 3,7 метрни, баландлиги эса 1,5 метрни ташкил этади. У икки кишига мўлжалланган. Конструкторларнинг режасига кўра, машина 10 метр баландликка кўтарилиб, соатига 100 километр тезликда ҳаракатлана олади.

Қайд этилишича, автомобилни яратиш ишлари 2020 йилда тугатилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.