Японияда “Йил автомобили” унвонига қайси русумлар даъвогар?

Японияда “Йил автомобили” унвонига қайси русумлар даъвогар?

АҚШ, Европа ва бошқа мамлакатларда бўлгани каби кунчиқар юртда ҳам йилнинг энг яхши автомобили 1980 йилдан бери аниқланади. Ҳозир нуфузли унвонга 35 авторусум даъво қилмоқда.

Танлов хулосасини бир қанча таниқли автомобиль маркаларининг вакиллари ясайди. Бу йили олий мақомга номзодлар бошқа йиллардагидан кўра кўпроқ. Даъвогар автомобиллар ҳақидаги барча маълумот танловнинг расмий сайтига жойланган.

Уларнинг тўққизтаси японларнинг ўз маҳсулотидир. Иштирок этувчи машина камида 500 нусха сотилган бўлиши керак. Бу йилги даъвогарлар орасида Volkswagen Golf Touran, Audi Q7, Citroen C4 BlueHDi, Mazda3, Nissan Serena русумларини учратиш мумкин. Ўтган йили танлов ғолиби деб Mazda Roadster (MX-5 ёки Miata каби номлари ҳам бор) топилган.

Танлов бир неча босқичда ўтказилади. Биринчи босқич 7 ноябрда бўлади. Йилнинг энг яхши автомобилининг номи жорий йилнинг 9 декабрида эълон қилинади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"