Японлар электричка тезлигини бир дақиқага ошириш учун 2 йил вақт сарфламоқчи

Японлар электричка тезлигини бир дақиқага ошириш учун 2 йил вақт сарфламоқчи

Япониянинг JR East темир йўл компанияси поездлардан бирининг ҳаракатини сал тезлаштириш учун икки йиллик қурилиш ишларини бошламоқчи.

Компаниянинг поезди Уэно ва Омия станциялари ўртасидаги масофани бир дақиқага тезроқ босиб ўтиши учун товуш ютувчи панеллар ўрнатишга тўғри келади, деб ёзмоқда Nikkei нашри. Бошқача айтадиган бўлсак, станциялар орасидаги масофани поезд одатдаги 110 км/соат тезликда эмас, 130 км/соат тезликда босиб ўтиши зарур. Инженерлар, аслида, 10 йил муқаддам поезд тезлигини оширган, аммо темир йўл атрофида яшовчи фуқаролар поезднинг шовқинидан шикоят қилгани учун бу лойиҳанинг баҳридан ўтилган эди.

Энди бўлса компания темир йўл участкаси бўйлаб товуш ютувчи панелар ўрнатиб чиқмоқчи. Шундан сўнг поездларнинг 130 км/соатлик тезлиги атрофдагиларни безовта қилмайди ва станциялар орасидаги йўл 30 дақиқа эмас, 29 дақиқада босиб ўтилади.

Бу лойиҳа катта маблағ билан бирга узоқ вақт ҳам талаб этиши тайин. Шунга қарамай япон компанияси йўловчилар миқдори кўпайишининг ҳисобини олган. “Ҳаттоки, вақтни бир дақиқага қисқартириб, йўловчилар сонини ошириш сари катта қадам ташлаймиз”, дейди улар.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#поезд

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"