Японлар Mazda 3ни янгилади

Японлар Mazda 3ни янгилади

Японларнинг таниқли Mazda 3 авторусуми такомиллаштирилди. Янгиланган автомобилнинг асосий хусусияти G-Vectoring Control (GVC) — тягасини векторли бошқарув тизимидир. Бу тизим руль ҳолатига қараб етакчи ғилдираклар тягасини меъёрлаштириш имконини беради.

GVC тизими автомобиль тезлиги ва руль чамбараги ҳолати ҳақида ҳар 5 миллисонияда маълумот тўплайди. Вазиятга қараб электроника олд ўққа айлантирувчи момент узатилишини камайтиради (бурилишда 30 Н∙мгача, тўғри йўлда 10 Н∙мгача). Бундай тизим ўрнатилган автомобиль турлича йўлларда, хусусан, сирпанчиқ йўлда барқарор юради.

Ташқи кўриниши унчалик ўзгармади. Радиатор панжараси бироз бошқача, эмблема бир неча смга пастлади. Фара ва бампер, туманга қарши ва бурилиш чироқларининг барчаси янгиланди. Орқани кўрсатувчи кўзгуда бурилиш сигналини такрорловчи пайдо бўлди. Автомобилнинг орқа қисмида эса чироқлар ва бампер қисман ўзгарди.

Янгиланган Mazda 3 салонида янгича руль чамбарагини, тўхташ тормозининг тортқиси ўрнига тугмани кўриш мумкин. Бундан ташқари ўриндиқлар ҳолатини ёдда сақлаб қолиш ва ростлаш функцияси мавжуд. Проекцион дисплей ва тўқнашувни бартараф этиш тизими замонавийлаштирилди.

Такомиллаштирилган Mazda 3 Европада 2017 йил охиригача савдога чиқади. Автомобиль уч бензинли ва икки дизель двигателли турда сотилади. Бензинли моторлар: 1,5 литр (110 от кучи), 2 литр (120 о.к.) ва 2 литр (165 о.к.); дизелли моторлар эса 1,5 (105 о.к.) ва 2,2 литрли (150 о.к.) версияларда ишлаб чиқарилади. Моторлар 6 поғонали механик ва автоматик қутилар билан ишлайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Mazda 3

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"