Японлар янги технологиялар устида ишлашга рекорд маблағ тикмоқда

Японлар янги технологиялар устида ишлашга рекорд маблағ тикмоқда

Япониянинг йирик компанияларининг қарийб барчаси янги технологиялар яратишга ажратиладиган сармоялар миқдорини кескин оширади. Йирик концернлар шу йўл билан автомобиль саноатининг олд қаторида бўлишга интилмоқда.

Жорий йилда тадқиқотларга япон автокомпаниялари жами 25,5 млрд доллар сарфлайди. Nikkei Asian Review нашрининг ёзишича, Honda, Suzuki ва Subaru илғор технологиялар бўйича изланишга рекорд маблағ сарфламоқчи. Toyota ва Nissan автогигантлари бу борада рекордларини ўтган йили қўйган, бу йил ҳам маблағни аямоқчи эмас. Mitsubishi эса сармояни 20 фоизга оширмоқчи.

Toyota қаторасига тўртинчи йили ўз ичидаги ва четдаги тадқиқотлар учун 9 млрд долларга яқин пул ажратади.

Осиё корпорациялари келажакда асосан экологик тоза энергия манбалари, автоном бошқарув, сунъий идрокни автосаноатда қўллаш ва робот техникаси соҳаларида изланиш олиб боради. Бундан ташқари, япон инженерлари инсон ва автомобиль алоқалашуви усулларини кенгайтириш имкониятларини изламоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"