Яқин-орада «Matiz» ва «Gentra» ишлаб чиқарилиши тўхтатилади

Яқин-орада «Matiz» ва «Gentra» ишлаб чиқарилиши тўхтатилади

GM-Uzbekistan бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов «Матиз» автомобили яқин орада ишлаб чиқаришдан олиб ташланишини маълум қилди, деб ёзмоқда Кун.уз.

«Халқимиз тобора сифатли, замонавий автомобиллар харид қилиши тенденцияси кузатилмоқда. «Спарк» русуми ҳам ўзи айнан «Матиз» автомобилини алмаштириш учун жорий этилганди. Яқин 1–2 йилда «Матиз»ни ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечмоқчимиз. Чунки, «Матиз» GMнинг замонавийлик карбюраторли автомобиль бўлгани сабабли (таҳр.) шунингдек, хавфсизлик сиёсатига ҳам мос келмайди. Чунки яқиндан бошлаб Ўзбекистоннинг ички бозорида ишлаб чиқарилаётган барча автомобиллар ҳам хавфсизлик ёстиқчаси билан таъминлаш назарда тутилмоқда», деди у.

Рустам Ражабов яқин келажакда «Lacetti» (Gentra) автомобилини ҳам ишлаб чиқаришни якунлаш мўлжалланаётганини малум қилди.

«Lacetti» (Gentra) ҳам эскирган модель ҳисобланади. Унинг ўрнига шу классга оид мутлақо янги автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. Ҳозирча тижорат сири бўлганлиги учун, янги моделнинг номи ва унга оид тафсилотларни сизлар билан ўртоқлаша олмайман», — деди Ражабов.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.