Яроқсиз автомобилни утилизация қилиш ёки қисмларини сотиш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланди

Яроқсиз автомобилни утилизация қилиш ёки қисмларини сотиш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланди

“Фойдаланишга яроқсизлиги аниқланган автомототранспорт воситаларини утилизация ва қисмларини реализация қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасида Ички ишлар вазирлигининг утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган автомототранспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари ҳисобидан чиқариш таклифини маъқуллаш назарда тутилган.

Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмасдан келинаётган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг фойдаланишга яроқлилигини аниқлаш, яроқсизларини ҳисобдан чиқариш, утилизацияга қабул қилиш ёки қисмларини реализацияга қаратиш тартиби тўғрисидаги низом қарорга илова қилинган.

Қарор талабларига кўра, Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорликда мажбурий техник кўрикдан ўтказилган автомототранспорт воситаларининг ягона электрон базасини 2019 йил 1 январга қадар шакллантиради.

Шунингдек, белгиланган муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган автомототранспорт воситаларини бошқарганлик ҳолатларини “Маъмурий амалиёт” комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимида автоматлаштирилган тарзда қайд этиш механизми 2019 йил 1 июнга қадар амалиётга жорий этилади.

Қарор лойиҳаси 12 октябргача муҳокама қилинади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.