Йилнинг энг яхши автомобили номига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди

Йилнинг энг яхши автомобили номига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди

“Жаҳоннинг йил автомобили” (World Car of the Year, WCOTY) танлови ташкилотчилари 2017 йилнинг энг яхши машинаси номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди. Асосий танловда ғолиблик учун 22 модель кураш олиб боради.

WCOTY вакиллари “Йилнинг ҳашаматли автомобили / йил спорткари” (13 модель) ва “Йилнинг яшил автомобили” (11 модель) йўналишларида ҳам ғолибликка даъвогарлар номини маълум қилди. Бундан ташқари, жорий йилдан бошлаб янги — “Шаҳар автомобили” (World Urban Car) йўналиши ҳам киритилди. Бу йўналишда саккиз модель ғолиблик учун курашади.

Танлов ҳакамлар ҳайъати жаҳоннинг 20 мамлакатидан таклиф қилинган 70 га яқин автожурналистлардан ташкил топган. Ғолиблар номи 2017 йил 17 апрель куни Нью-Йорк автосалони доирасида эълон қилинади.

Йилнинг энг яхши автомобили номига даъвогарлар

Жаҳоннинг йил автомобили Йил ҳашаматли автомобили/йил спорткари Йилнинг шаҳар автомобили Йилнинг “яшил” автомобили
Audi A5/S5 Coupe Audi R8 Spyder BMW i3 Audi Q7 e-tron 3.0 TDI quattro
Audi Q2 Bentley Bentayga Citroen C3 BMW 740e iPerformance
Audi Q5 BMW 5-Series Citroen E-Mehari Chevrolet Bolt
Buick Envision Cadillac CT6 Ford Ka+ Chevrolet Malibu Hybrid
Buick LaCrosse Cadillac XT5 Smart ForTwo/ForFour Brabus Honda Clarity
Chevrolet Cruze Honda/Acura NSX Smart Cabriolet Brabus Hyundai Ioniq
Chrysler Pacifica Hyundai Genesis G90 Suzuki Baleno Kia Niro Hybrid
Fiat/Abarth 124 Spider Lexus LC 500 Suzuki Ignis Mercedes-Benz GLC 350e
Honda Civic Lincoln Continental Tesla Model X
Hyundai Elantra Mercedes-AMG GT Roadster Toyota Prius Prime
Hyundai Genesis G80 Mercedes-Benz E-Class Toyota RAV4 Hybrid
Infiniti Q60 Porsche Boxster/Cayman
Jaguar F-Pace Range Rover Evoque Convertible
Kia Cadenza Volvo S90/V90
Kia Rio
Kia Sportage
Mazda CX-9
Seat Ateca
Skoda Kodiaq
SsangYong Tivoli
Toyota CH-R
Volkswagen Tiguan

Сўнгги танловда Mazda MX-5 родстери биринчи бўлган эди. Йилнинг энг ҳашаматли автомобили сифатида BMW’нинг “еттинчи серияси”, йил спорткари сифатида эса Audi R8 тан олинган эди. Водородда ҳаракатланувчи Toyota Mirai эса “Йил яшил автомобили” унвонини қўлга киритган эди. Энг яхши дизайн учун соврин Mazda MX-5 автомобили муаллифларига топширилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.