Ёғоч автомобилда юришга қалайсиз?

Ёғоч автомобилда юришга қалайсиз?

Киото университети тадқиқотчилари ва “Тойота”га бутловчи қисмлар етказиб берувчи Denso Corp компанияси мутахассислари, шунингдек, DaikyoNishikawa Corp пластикли целлюлоза нанотоласи устида ишламоқда. Бундай материални тайёрлаш учун ёғоч целлюлоза толасини 0,001 миллиметрли ўлчамда бўлаклаб чиқиш керак.

Олимларнинг фикрича, бундай материал пўлатдан беш баробар енгил ва беш баробар мустаҳкам бўлади. Вазни ўта енгиллигидан электромобилсозликда қўл келади, чунки айни шу турдаги машиналарда вазн жиддий масала бўлиб қолмоқда. Енгил электрокарларга қиммат батареяларни камроқ ўрнатиш мумкин.

Бугун ушбу технологик материални ишлаб чиқариш 9 долларга яқин туради. Инженерларнинг фикрича, 2030 йилга бориб нархи икки баробар камаяди. Айни вақтда пўлат ёки алюминийнинг бир килограмми икки долларга тушади. Турли прогнозларга қараганда, 2025 йилда карбонли элементлар нархи ўн долларгача тушиб кетади.

Ҳозир автомобиль конструкцияси учун ёғочни фақат Британиянинг Morgan маркаси (серияли равишда) ишлатяпти. Унинг машинасининг каркаси ёғочдан ясалади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"