Йўл ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими таклиф этилмоқда

Йўл ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими таклиф этилмоқда

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳар йўловчилар ташиш транспортида йўл ҳақини ҳисобга олиш ва тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Norma’нинг ёзишича, ҳужжат умумфойдаланишдаги шаҳар йўловчилар ташиш транспортида (таксидан ташқари), шу жумладан метрополитенда йўл ҳақини ҳисобга олиш ва тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини (кейинги ўринларда – ЙТАТ) жорий этишга йўналтирилган.

Тўловларни оффлайн ва онлайн (ePOSни ҳисобга олган ҳолда) режимларда ўтказиш мақсадида тизимни Ягона умумреспублика процессинг маркази процессинги ҳамда «Uzcard» тўлов тизими билан бирлаштириш режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг ижтимоий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, процессинг учун воситачилик ҳақини ўтказма суммасининг 0,1%идан кўп бўлмаган миқдорда белгилаш таклиф этилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида метрополитенда ЙТАТни жорий қилиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда турникетларни янгилаш режалаштирилмоқда.

Ўқувчи ёшлар, ИИВ, Мудофаа вазирлиги хизматчилари ва пенсионерлар учун «ID Card» персоналлаштирилган карталарини жорий қилиш режалаштирилмоқда, кейинчалик улардан имтиёзли транспорт картаси сифатида фойдаланилади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.