Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш тартиби ўзгарди

Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш тартиби ўзгарди

Маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби ҳақидаги йўриқномага маъмурий баённома ва ҳайдовчилик гувоҳномаси талонига ёзишни бекор қилувчи тўлдириш киритилган.

ЎзР Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати қоидалари бузилган ҳолат фото ёки видеотасвирга ёзиб олинган тақдирда маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартибини ўзгартирди. Янги қоидаларга кўра  ҳайдовчиларнинг кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳуқуқбузарлик охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш тугатилади.

Янги меъёрлар кучга кириши билан автоматлаштирилган воситалар қайд қилган ҳолатларда маъмурий баённома тузилмайди. Sputnik ахборот нашри маълумотига кўра, фото ва видео ускуналари билан қайд қилинган қоидабузарлик тасвири 2015 йилнинг 11 августидан бошлаб қонунийлаштирилди. Энди бу маълумот ҳужжат билан тенгдир.

Жарима солиш қарорига фото ва видеоускуналар материали илова қилиниб, электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади. Жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирмасига фото ва видеоускуналар материаллари илова қилиниб, электрон ҳужжатни қоғоздаги ҳужжатга айлантириш йўли билан тайёрланади ва почта жўнатмаси тарзида ҳуқуқбузарга юборилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"