Йўл ҳаракати қоидасини бузганлик тўғрисидаги протоколни тузиш шакли ўзгарди

Йўл ҳаракати қоидасини бузганлик тўғрисидаги протоколни тузиш шакли ўзгарди

Энди Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидасини бузганлик тўғрисидаги протокол электрон шаклда тузилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Эрали Бозоров хабар берди.

Хабарга кўра, бу тартиб янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилгандан сўнг амалга оширила бошланади. Қоида бузилишлар бўйича барча маълумотлар махсус электрон базага жойлаштирилади.

Айни пайтда мазкур тизимни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича жараёнлар кетяпти.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади. Амалдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш 2017 йил 1 октябрь — 2018 йил 31 декабрь даврида ихтиёрий равишда, 2019 йил 1 январь — 2020 йил 31 декабрь даврида мажбурий тартибда амалга оширилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.