Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва инфратузилмани ривожлантиришга хусусий компаниялар жалб қилинади

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва инфратузилмани ривожлантиришга хусусий компаниялар жалб қилинади

Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини хусусий компанияларни жалб қилган ҳолда ривожлантириш бошланади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўзда тутилган, деб ёзмоқда Daryo.uz.

Йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун хусусий капитални жалб қилиш бўйича мақсадли дастурлар 2019 йилнинг сентябрь ойигача ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Хусусан, бизнес вакиллари ҳайдовчилар ва йўловчилар учун дам олиш жойлари, кемпинглар, мотеллар, АЁҚШ ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш учун имтиёзли шартларга эга бўлади.

Хусусий капитал ҳаракатни мониторинг қилиш тизими, юз ва рақамларни танувчи «ақлли» видеокузатув тизимларини ишлаб чиқиш учун ҳам жалб қилинади.

Қарорда йўлларнинг алоҳида қисмларини ёритиш учун қуёш панелларини ўрнатиш масалаларини ишлаб чиқиш ҳам белгилаб қўйилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.