Йўл ҳаракатини тартибга солувчи нима демоқда?

Йўл ҳаракатини тартибга солувчи нима демоқда?

Йўл ҳаракатини тартибга соладиган регулировкачининг хатта-ҳаракатларини ҳайдовчиларнинг жуда камчилиги тушунади. Негалигини биласизми? Чунки ишимиз тушмаган. Технологиялашган давримизда имо-ишоралар тилини билишимиз шарт эмасдек, гўё. Ҳар қадамда светофор, йўл белгиси.

Қолаверса, автомактабда ўқиш мобайнида чорраҳадаги регулировкачининг имо-ишоралари ўқувчиларга етарли тушунтирилмайди, ўқувчиларнинг ўзи ҳам эслаб қолишга ҳаракат қилмайди. Имтиҳонда эса бу мавзуга деярли тўхталмаймиз, бошни қотириб нима бор? Аммо регулировкачи наздимизда ибтидоий одам бўлса ҳам йўлдаги фавқулодда ҳолатлардан ҳеч ким қочиб қутулмайди. Катта шаҳарнинг қайсидир чорраҳасида жонли регулировкачи қаршингиздан чиқиб қолса-чи, эсанкирамайсизми? Келинг, баногоҳ транспортлар ҳаракатини издан чиқариб юбормаслик учун йўл ҳаракат хавфсизлиги ходимининг энг асосий имо-ишораларини билиб олинг.

Қўли тепада

Энг содда ва асосий сигнал. Ҳаракатни тўхтатади. Ҳайдовчиларнинг диққатини тотиш учун ишорага қўшимча ҳуштак чалиши ҳам мумкин. Мазкур тақиқловчи ишора чорраҳага кирган автомобилларга тегишли эмас, улар ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб, чорраҳадан чиқиб кетиши лозим. Чорраҳага кирмаганлар тормозни босади. Бу ишора светофорнинг сариқ чироғи ёниши билан тенг кучлидир.

Эсда тутинг: регулировкачи ҳуштак чалиб, қўлини кўтарса тўхташ шарт.

Қад ростлаб турибди

Агар регулировкачининг қўллари икки ёнда (“смирно” ҳолатда) ёки бир томонга чўзилган бўлса, бунда машинанинг турган жойига эътибор қаратилади. Бир муҳим қоидани ёдда сақлаш керак – ишора қилаётган регулировкачининг олдидан ва ёнидан юриш мумкин эмас. Бу худди ёпиқ шлагбаум кабидир. Автомобилчилар тўғрига ва чапга ҳаракатланиши мумкин, трамвай фақат тўғрига ҳаракатлана олади, пиёдалар эса йўлни кесиб ўтиши мумкин.

Битта сигнални турли ишоралар билан берилиши йўлдагиларни гангитиши мумкин, масалан, регулировкачининг қўли туширилган ёки ёзилган бўлиши. Қулайлик учун шундай қилинади. Агар мураккаб ҳолат тиғиз қатновли тор чорраҳада катта ҳажмли фуралар иштирокида келиб чиқса, регулировкачи уларни ишоралар билан бошқариши жуда қийин. Айнан шундай ҳолатларда қўл тушириб сигнал берилади.

Ўнг қўли олдинга чўзилган

Нацистларнинг саломлашишига ўхшаш алфозда олдинга чўзилган қўл регулировкачининг тана ҳолатига қараб турлича изоҳланади:

  • Агар унинг юзи ҳайдовчи томонга қараб турган бўлса, ўнгга ҳаракатланиш мумкин. Трамвайга ҳам шу тегишли. Пиёдалар эса ҳаракатланмайди.
  • Бундай ишора кўрсатган регулировкачининг орқасидан ё ўнг томонидан ўтиш тақиқланади. Фақат пиёдалар регулировкачининг орқасидан юриб ўтиши мумкин.
  • Регулировкачининг чап томонидаги автомобиллар исталган йўналишда ҳаракатланиши мумкин. Трамвайлар эса фақат чапга юра олади.

Бошқа ишоралар

Тегишли қоидалар асосида регулировкачи йўл ҳаракатини тартибга солиш учун бошқа сигналларни ҳам бериши мумкин. Қўл ишорасидан ташқари олатаёқ (жезл), ҳуштак ёки радиокарнай орқали берилган сигналларни қўшимча синаллар сирасига киритса бўлади. Мақсад ҳайдовчига сигнални имкон қадар тушунарлироқ етказишдир. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари, масалан, мактаблар олдида болалар ҳаракатини тартибга солиш учун юқоридаги қўшимча сигналлардан фойдаланади. Регулировкачи олатаёғини кўкси узра айлантираётганига кўпчиликнинг кўзи тушган. У шу йўл билан ҳайдовчиларни тезроқ ўтишга ундайди. Регулировкачининг ишораларини билмайдиган ҳайдовчиларга шундай содда қилиб етказмаса, улар йўлда хавфли вазиятни келтириб чиқариши ҳеч гап эмас.

Стандарт ишораларни қандай қилиб эслаб қолиш мумкин?

Регулировкачи ишораларининг барча вариантларини ёдингизга муҳрлашингиз шарт эмас. Уларнинг маъно-моҳиятини тушуниб олишингиз ва ўз усулингизда эслаб қолишингиз етарли.

Ҳайдовчи учун иккита асосий лаҳза муҳимдир:

  • Чорраҳадаги автомобиль қаёқдан келиши керак?
  • Қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат бор?

Бундай ҳолда тасаввурни ишга солиб, мантиққа таянмоқ лозим. Чорраҳанинг тўрт йўналиши бор, аммо одамнинг қўли иккитагина. Албатта, регулировкачи иккитадан ортиқ йўналишда ҳаракатланишга руҳсат бера олмайди. Автомобиль қайси йўналишдан келиши ҳақидаги биринчи саволга жавоб излаш учун регулировкачининг қўлини фикран кўтариш керак. Кўтарилган ҳолатдаги қўллар чорраҳада қайси йўналишда ҳаракатланиш мумкинлигини кўрсатади.

Иккинчи саволга ўтамиз: қаёққа, қандай йўналишда ҳаракатланиш лозим? Бунда ҳам регулировкачининг тана ҳолати ва “кўтарилган” қўллари ёрдам беради, яъни уни кесиб ўтиш мумкин эмас. Шунинг учун регулировкачининг икки ёнга ёзилган қўллари томондаги автомобиллар тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланишлари мумкин.

Шундай қилиб..

Чорраҳада жонли регулировкачининг пайдо бўлиши кўплаб ҳайдовчиларни саросимага солиши мумкин — нима қилмоқ керак? Йўлларда ҳаракатланишнинг одатдаги белгиларига амал қилиш керакми ёки регулировкачи кўрсатган томонга юриш керакми?

На йўл ҳаракати қоидалари, на йўл чизиқларини регулировкачи бекор қила олмайди. Камдан-кам вазиятларда унинг хатти-ҳаракати йўл белгиларига тўғри келмаслиги мумкин. Масалан, светофор яшил чироғи ёнганда, регулировкачи “тўхта” ишорасини беради. Бундай ҳолатда жонли регулировкачига бўйсуниш лозим, чунки светофор бузилиб қолган бўлса, у ҳаракатни имо-ишора билан бошқармоқда.

avtobeginner.ru асосида тайёрланди

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"