Йўл ковланган бўлса…

Йўл ковланган бўлса…

— Йўлнинг ковланган, аммо бу ҳақда ҳеч қандай огоҳлантирувчи белгиси қўйилмаган жойига тўсатдан келибқолиб, тормоз босишим оқибатида орқадаги транспорт воситаси мен бошқараётган автомобилга урилди. Бундай вазиятларда йўлни ковлаган ёки шу йўлга масъул бирор ташкилот ҳам жавобгар бўладими-йўқми? Бунинг учун қаерга мурожаат этиш керак?

Низомиддин Худойназаров,

Яшнобод тумани

Саволга Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот бўлинмаси катта инспектори подполковник Мансуржон Рихсиев жавоб беради, деб Tafsilot.Uz ёзмоқда.

— Йўлнинг қатнов қисми ковлангани ёки таъмирланаётгани тўғрисида ҳеч қандай огоҳлантирувчи белгилар қўйилмаганлиги оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари содир этилса, жабрланувчилар Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорига асосан судга мурожаат этишлари мумкин. Суд  ишни кўриб чиқиб, жавобгарларнинг хизмат вазифасига эътиборсизлик ва масъулиятсизлик оқибатида ҳайловчи ва йўловчиларга етказган моддий ва маънавий зарарини аниқлайди ва даъвода илгари сурилган важлар тасдиғини топса, етказилган зарарни ундириб беради.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.