Йўлдаги ҳодисалар ҳақида янги фактлар

Йўлдаги ҳодисалар ҳақида янги фактлар

Йўлда автомобиль қатнови бошланганидан кейин тиқинлар пайдо бўлмаган. Йўлларнинг тирбандлиги тирик организмларнинг барчасига хос. Ва бу ҳали ҳаммаси эмас.

  • New Journal of Physics нашрида эълон қилинган тадқиқотга кўра, қачонки, йўлда автомобиллар зичлиги муайян миқдордан ортиб кетса, тиқинлар юзага келади. Бундай ҳолатда ҳайдовчининг арзимас хатти-ҳаракати ҳам йўлдаги тартибни бузади.
  • Йўлдаги таъмир ишлари ва автоҳалокатлар тиқинни келтириб чиқармайди, асосан машиналар тиғизлиги ортиб кетганда тирбандлик юзага келади.
  • Ҳатто, автомобиллар қатнашидан олдин ҳам йўл тиқинлари бўлган. Илк йўл ҳаракати қоидаларининг муаллифларидан бири бўлган Вильям Фелпс Эно (William Phelps Eno) икки аср муқаддам Нью-Йорк кўчаларида от-уловлар тиқинини тасвирлаб берган.

Флиндерс-стрит вокзалида от аравалар тиқини. Мелбурн, Австралия. 1860 йил.

  • Йўлдаги тиқин фақат катта шаҳарларнинг муаммоси эмас ва ҳаттоки, инсоннинг муаммосигина эмас. Илк бир ҳужайрали организмлар ҳам ҳаракатланиш йўлида бир-бирини тўсиб қўяди. Диққат қилсангиз, бу ҳам йўлдаги тиқилинчдек гап. Қолаверса, бу жараён молекуляр траффик дейилади, унинг муаммоси ҳам эрталабки серқатнов йўлларники кабидир.
  • Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳар йили автоҳалокатлар 1,25 млн инсонни ҳаётдан олиб кетади. Бу аянчли воқеаларнинг ярми йўл ҳаракатининг энг нозик қатнашчилари – велосипедчи, мотоциклчи ва пиёдалар иштирокида содир бўлади.
  • Ҳайдовчисиз автомобилларни кўпайтириш ЙТҲни камайтиради, бироқ батамом йўқ қилмайди. Қизиғи шундаки, автоном автомобиллар иштирокидаги аварияларда одамлар ҳар кимни айблайди, фақат автоном тизимни эмас. Агар рулда ҳайдовчи бўлса, бунинг тескариси кузатилади.
  • Йўл ҳаракатида иштирок этиш бу ўз ихтиёри билан азият чекишни танлаш деганидир. 2016 йилдаги ўрганишларга қараганда, дунё бўйлаб кўксов (астма) ва нафас йўллари касалликлари, чилла яра (экзема) тарқалишига автомобиллар сабабчи экан. Ҳаттоки, озиқ-овқат аллергиясида ҳам машиналарнинг айби бор.
  • Бошқа тадқиқотлар машинанинг шовқини билан тунда хуррак отиш ва кундузги уйқучиликнинг боғлиқлигини аниқлади.
  • Йўлдаги ҳаракатдан одамларгина азият чекмайди. Ҳар йили чорак миллиард қуш йўлда нобуд бўлади.
  • Тўғри, айрим қушлар ўз ишига пухта бўлади. Улар йўлдаги қатновга учиш вақтини мослайди, катта тезликда машиналар юриш вақтида учиб ўтмайди.
  • Дунё бўйича қанча жонивор ғилдирак остида қолиб нобуд бўлишини ҳали бирор ташкилот ҳисоблаб кўрмаган. Аммо яқинда Индиана штатидаги 1,7 кмли шосседа 17 ой давомида 8 мингта жонивор ҳалок бўлгани кузатилди.
  • 2015 йилда Wildlife Research журнали кутилмаган маълумот чоп этди. Аниқланишича, кенг ва яхши кўринадиган йўлларда ҳайвонлар кўпроқ ҳалок бўлар экан. Бундай йўлда ҳайдовчи ўзига эрк бериб, катта тезликда ҳаракатланади, қўққисдан ёввойи ҳайвон чиқиб қолганда тормозланишга улгурмайди.
  • Бизнинг қулайлигимиз қанча ошса, ёввойи дўстларимизники шунча қийинлашади. 2014 йилда серқатнов йўлларга нисбатан камқатнов йўлларда кўпроқ жониворлар ҳалок бўлганлиги ҳисобланган. Демак табиат фарзандлари учун йўл кўп ва ҳаракат кам бўлганидан кўра йўллар кам, ҳаракат интенсив бўлгани афзалроқ.

popmech.ru

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"