Йўлдаги тиқилинчни писанд қилмайдиган автобус яратилди

Йўлдаги тиқилинчни писанд қилмайдиган автобус яратилди

Пекиндаги High-Tech Expo халқаро кўргазмасида хитойликлар келажак транспортини кўрсатди.

Янги автобус номи Transit Elevated Bus (TEB) бўлиб, умумфойдаланиш йўлларида қатнаши мўлжалланган. Автобус йўлни деярли банд қилмайди ва бошқа машиналар ҳаракатига халақит бермайди.

TEBнинг ташқи кўринишида автобус, трамвай ва портал кран омихталашгани сезилади. Ўлчами 32х8х4,6 метр. Махсус йўналтирувчи релсларда юрадиган иккита ён таянчи бор. Автобуснинг ўртаси баланд бўлиб, остида икки қатор автомобиль юриши мумкин. Автобус муаллифлари хавфсизлик масаласини ҳам эсдан чиқармаган: йўловчиларни чиқариш ва туширишда оралиқ йўл махсус шлагбаум билан ёпилади.

Оралиқ йўл махсус шлагбаум билан ёпилади

TEB жами 1200 йўловчини сиғдиради. Лойиҳанинг бош инженери Баи Цумин янги автобуснинг хусусиятлари метродан қолишмаслиги ва камхаражатлигини таъкидлаб ўтди. Масалан, бир автобус қатнов йўналишини барпо этишга бир йилдан кам вақт кетади.

Йўловчиларни тушириш ва чиқариш зиналари

Бироқ кўргазмада TEB тизимининг макети намойиш этилди холос. Ҳақиқийсини синаш ишлари шу йилнинг иккинчи ярмидан бошланади.

 

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"