Йўллар мусиқа чалади

Йўллар мусиқа чалади

Бугунги ҳайдовчини лол қолдириш осон эмас. Қаёққа қарама, ақл бовар қилмас технологик қурилмаларга кўзинг тушади. Аммо машинанинг олдидаги ноталарни кўрган шофёр ёқасини ушлаши турган гап.

Йўлда тўсатдан ноталар чиқади ва сизни, ҳатто, чўчитиб юбориши ҳам мумкин. Аслида, чўчишга ҳожат йўқ. Гап янги мусиқий йўллар лойиҳаси ҳақида бормоқда. Дизайнерлар Японияда куйловчи йўллар бунёд этмоқчи.

Корея ҳам мусиқий йўллар қуришда ортда қолмоқчи эмас. Аммо корейсларнинг лойиҳаси бошқачароқ. У йўлга аниқ математик ҳисоблар билан чизилади ва узоқ давом этади. Мусиқий йўл қуриш учун ноёб таркибли асфалт ёки ётқизиш технологияси шарт эмас. Оддий йўлда изчил бурмалар ҳосил қилинган бўлиб, ундан машина юрганидаги титраш товуши салонга мусиқа бўлиб кириб боради. Албатта, мусиқа тезликка боғлиқ: “мусиқа излари” йўлга шундай туширилганки, фақа муайян тезликда юргандагина эшитилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"