Йўлларда чуқурчалар пайдо бўлган ҳолатда кимга мурожаат қилиш керак?

Йўлларда чуқурчалар пайдо бўлган ҳолатда кимга мурожаат қилиш керак?

24 апрель куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан журналистлар учун матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбир давомида ОАВ вакиллари ўз саволлари билан мурожаат қилишди. Журналистларнинг “Автомобиль йўлларида чуқурчалар пайдо бўлган ҳолатда кимга мурожаат қилиш мумкин? Бу чуқурчалар қанча вақт давомида бартараф этилади?” деган саволига Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ходими қуйидагича жавоб қайтарди: “Йўлларда пайдо бўладиган чуқурчалар мавсумга қараб таъмирланади. Агар чуқурча қишда пайдо бўлса, табиийки, уни цемент-бетон билан ёпишнинг имкони бўлмайди. Шунинг учун, улар тегишли идоралар томонидан совуқ асфальт-бетон массалар, қора қоришмалар билан таъмирланади. Йўлларда чуқурчаларнинг пайдо бўлиши оралиқ таъмирлаш муддатига боғлиқ. Агар йўлларда чуқурчалар пайдо бўлса, бу ҳолат Автомобиль йўллари давлат идоралари томонидан бир ҳафта мобайнида, айрим ҳолларда эса, бир ойдан кўп бўлмаган вақт ичида бартараф этилиши лозим”.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Давлат қўмитаси президентнинг 2017 йил 14 февралдаги “Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан ташкил этилганди, деб ёзади Kun.uz.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.