Йўлни тўсиб қўйганнинг жазоси… гўнг

Йўлни тўсиб қўйганнинг жазоси… гўнг

Life.ru интернет нашри устига от гўнги сепиб кетилган Nissan автомобилининг расми ва унга оид хабарни тарқатди. Нега автомобилни бу йўл билан “жазолашди”? Маълум бўлишича, унинг эгаси кўпинча машинасини бошқалар ўтадиган йўлга қўйиб кетган. Табиийки, йўли тўсилганлар қаттиқ норози бўлган.

Автомобилнинг эгаси 33 ёшли Вадим эрталаб турса, ҳаммаёқ гўнгга беланиб ётибди. Вадимбой дарров ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилган. Полициячилар ҳозир видеокамералар маълумотига асосланиб бўлиб ўтган воқеа хронологиясини тикламоқда. Билгичлар от гўнги ипподромдан келтирилган бўлиши мумкин, дейди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"