Йўловчи ташиш учун лицензияни қўлга киритиш шартлари

Йўловчи ташиш учун лицензияни қўлга киритиш шартлари

САВОЛ: Мен йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширмоқчиман. Лицензия ва лицензия карточкаси олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилиши, мурожаатни кўриб чиқиш муддатлари ва уларни олиш учун қанча пул тўланиши ҳақида маълумот берсангиз?

Э.ЭШМУРОДОВ, Шўрчи тумани

ЖАВОБ: Ушбу фаолиятни амалга оширмоқчи бўлган шахслар  лицензияловчи органларга ариза, тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, мавжуд автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномалари тўғрисидаги маълумотлари, автотранспорт воситасининг техник жиҳатдан соз эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, лицензия талабгорида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш имконияти мавжудлигини тасдиқловчи маълумотлар, ариза кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этишлари лозим.

Барча зарур ҳужжатлар ариза билан биргаликда тақдим этилган кундан бошлаб, 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш учун қабул қилиниб, бу ҳақда 3 кун ичида талабгор хабардор қилинади.

Шундан сўнг, лицензия талабгори автотранспорт воситасидаги йўловчилар ўрнига қараб, 50 АҚШ доллардан 1000 АҚШ долларигача бўлган миқдорда ҳар бир автомобиль учун бир йилга белгиланган давлат божи тўлаганларидан сўнг лицензия битими имзоланади ва лицензия расмийлаштириб талабгорга берилади.

Саволга Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бош юрисконсульти Аҳмеджон ЖУМАНИЯЗОВ жавоб берди.

Манба: Kun.uz

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.