Ёмғир туфайли Тошкент кўчаларини сув босди

Ёмғир туфайли Тошкент кўчаларини сув босди

Сўнгги кунларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида об-ҳаво серрёмғирлиги билан ажралиб турибди, деб хабар бермоқда Kun.Uz.

Бу ёмғирлар баъзи ноқулайликларни юзага келтирмоқда.

Тошкент шаҳрининг айрим жойларида сув сатҳи бир неча сантиметрга етди.

16.05.2016yomgir1

Шаҳар автомобиль йўлларида тирбандликлар юзага келмоқда. Хусусан эски ТошМИдан Ц1гача, 3-Тузель-3 мавзеси, Сергели ҳамда Жанубий вокзал оралиғида катта сув тўпламлари туфайли тиқилинч ҳолатлар бўлган.

Синоптикларнинг билдиришича, икки кун давомида Тошкентга 19 миллиметр ёмғир ёққан. Бу май ойи нормасининг ярмидан кўпини ташкил этади.

Прогнозларга кўра, ҳафта ўрталаригача ёғинли кунлар давом этади. Шамол сониясига 15-20 метр тезликда эсиши мумкин.

16.05.2016yomgir2

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.