Ёнилғи бакида... гул олиб ўтмоқчи бўлган

Ёнилғи бакида... гул олиб ўтмоқчи бўлган

Польша ва Белоруссия чегарасидаги ўтиш пунктида божхона ходимларига антиқа контрабандачи дуч келди.

Volkswagen Passat автомобили рулидаги белоруссиялик киши Польшага ўтаётганида божхоначилар диққат билан текширишди. Натижада бу тадбиркор 600 тупдан ортиқ хризантема кўчатини ёнилғи бакида олиб ўтмоқчи бўлганлиги аниқланди. Расмда кўриб турганингиздек, гул туплари целлофанга яхшилаб ўралганди.

Манзарали гул кўчатини контрабанда йўли билан олиб ўтмоқчи бўлганлигининг сабаби фитосанитария сертификатининг йўқлигидадир. Бу воқеа бўйича маъмурий иш қўзғалди. Контрабандачининг машинаси олиб қўйилиши мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"