Ёнилғи бакидаги носозлик сабаб Mazda 237 минг автомобилини ортга қайтармоқда

Ёнилғи бакидаги носозлик сабаб Mazda 237 минг автомобилини ортга қайтармоқда

Япон автоконцерни АҚШ бозоридан 237 минг автомобилини қайтариб оладиган бўлди. Аниқланишича, Mazda CX-5 2014 ихчам кроссоверларида ва 2015 йилда чиқарилган бошқа русумларда заводнинг ўзидаёқ юзага келган носозлик мавжуддир. У ёнилғи бакларида ёриқлар пайдо бўлишига ва ёниб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Мавжуд носозлик ҳалокатга сабаб бўлгани ёки кимдир шикастлангани ҳақида бирор маълумот йўқ. Мазда автомобилларни текинга тузатиб беради.

Ўтган ҳафтада хавфсизлик ёстиқчаларидаги камчилик сабаб Хонда 2,23 млн автомобилини қайтариб олаётгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"