Ёнилғига шакар аралаштирилса, моторда нима юз беради (видео)?

Ёнилғига шакар аралаштирилса, моторда нима юз беради (видео)?

Ҳар нарсага қизиқувчи одамлардан бири ширин ёнилғига моторнинг муносабатини ўрганмоқчи бўлди. Тажриба учун газонўргич машинанинг бир цилиндрли мотори танланди.

Бакига шакарли ёнилғи қуйилганлиги учун двигатели пақиллаб кетган мотоцикллар ҳақида эшитганмисиз? Афтидан, қизиқувчан тадқиқотчи ҳам мотор учиб кетишини кутган.

Тахминан ярим литр ёнилғига чорак стакан шакар қўшилди. Видеолавҳа муаллифи бензинда шакарни эритиб юбориш учун обдан аралаштирди, аммо шакар эримасдан суюқликнинг тубига чўкиб қолди. Аралашмани бакка қуйиб, мотор юргизилди. Двигатель ярим соатдан кўпроқ ишлаб ўчди. Аммо шакар сабабли эмас, ёнилғи тугаганлиги учун.

Мотор портламади, бирор кутилмаган ҳунар ҳам кўрсатмади. Айтарли, ғайритабиий ҳодиса содир бўлгани йўқ. Ширин бензинни ёққан двигателнинг ҳолатини билиш учун ичини очиб кўриш керак. Цилиндрнинг бошчаси ва поршенда ширин қасмоқ юзага келган. Цилиндрнинг ўзини абразив модда тирнаб ташлаган.

Бундай зарар кўрган мотор бирдан бузилмайди, аммо хизмат даври сезиларли қисқаради. Бундан ташқари ёнилғи фильтри ва бензин насоси ҳам тезроқ ишдан чиқишига олиб келади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"