ЙПХ ва ППХ ходимлари видеокамера билан таъминланади

ЙПХ ва ППХ ходимлари видеокамера билан таъминланади

ИИО ходимлари томонидан содир этиладиган порахўрлик ва бошқа суиистеъмолликларни олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирлар 2018 йил учун Давлат дастуридан ўрин олган (Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ–5308-сон Фармони билан тасдиқланган).
 
Norma.uz хабарига кўра, ИИВ, Молия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига жорий йилнинг 20 сентябрига қадар жамоат хавфсизлигини таъминлашда ИИО фаолиятига очиқлик ва шаффофлик механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш топширилган.
 
Хусусан, йўл-патруль ва патруль-пост хизматининг барча ходимлари улар томонидан ўз хизмат вазифалари бажарилишининг бориши, айниқса, фуқаролар билан мулоқот қилиш жараёнини қайд этиш имконини берувчи видеокамералар билан таъминланиши керак. Бу порахўрлик ва бошқа суиистеъмолликларни олдини олишга хизмат қилади. 
 
Ушбу ҳужжат 23.01.2018 йилдан кучга кирди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.