ЙПХ ходимлари мотоцикл ва мобил видеокамералар билан таъминланади

ЙПХ ходимлари мотоцикл ва мобил видеокамералар билан таъминланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлда «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги №ПҚ-3127 сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқаришнинг ягона ахборот-компьютер тизими ишга туширилади, деб ёзмоқда «Кун» нашри. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги компьютерлашган тизим янада кенгайтирилиб қўшилади, шунингдек, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳам шундай тизимлар жорий этилиши кўзда тутилган.

Тажриба сифатида Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида мотоциклли йўл-патрул хизмати гуруҳлари ташкил этилади. Уларнинг зиммасига кўча ва йўлларнинг ўтиш қийин бўлган қатнов қисмлари, одамларнинг оммавий тўпланиш жойларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек хорижий ва бошқа делегацияларни кузатиш вазифаси юклатилади.

Ҳужжатга кўра, Ички ишлар вазирлиги йўл-патрул хизмати автотранспорт воситаларини босқичма-босқич аудио- ва видеокузатув ускуналари, шунингдек, ходимларни мобил видеокамералар билан таъминлаш борасида уч ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.