ЙПХ ходимлари пора олмаслиги учун бўйнига камера осиб юради

ЙПХ ходимлари пора олмаслиги учун бўйнига камера осиб юради

Президент ЙПХ ходимлари камералар билан таъминланишини маълум қилди. Бу эса коррупция даражасининг қисқаришига хизмат қилади.

«Тўхтатдими? Агарда камера бўлмаса, тўхтатиш ҳуқуқига эга бўлмайди… Тўхтатса ёқилган камера билан суҳбатлашсин, шунда ҳаммаси ёзиб олинади. Акс ҳолда ходимнинг ўзи жиноий жавобгарликка тортилади. Барча коррупцион ҳолатлар суҳбат жараёнида келиб чиқади», -деди Шавкат Мирзиёев.

Бундай камералардан барча ривожланган давлатларда фойдаланилмоқда, Ўзбекистон уларни ҳозирда сотиб олмоқда, 10 февралдан топшириш бошланади, деди Президент. Таклиф олқишлар билан қарши олинди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.