ЙПХ ходимлари салон ичини ҳам суратга оладиган видеокамералар билан жиҳозланади

ЙПХ ходимлари салон ичини ҳам суратга оладиган видеокамералар билан жиҳозланади

Тошкент шаҳар ИИББ янги турдаги видеорегистраторларни синовдан ўтказмоқда деб хабар қилди, муассаса матбуот хизмати.

“Ушбу замонавий мосламанинг бошқаларидан фарқи шундаки у нафақат ташқи манзарани балки бир вақтнинг ўзида ЙПХ автомобили салонининг ичини ҳам тасвирга олади. Узлуксиз ишлаб турувчи ушбу қурилма кодланган бўлиб, ЙПХ ходимининг уни ўчириб ёқиши, тасвирларни йўқ қилиши имконсиз. Бу эса биринчидан, ЙПХ ходими ишининг шаффофлигини таъминласа, иккинчидан хизмат мажбуриятлари ижросини назорат қилиш ишларини осонлаштиради”, — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ой олдин Тошкент шаҳри ЙПХ ходимлари учун 2000 мингдан ортиқ видеокамералар сотиб олиниши хабар берган эдик. Ушбу тажриба хорижий мамлакатларда жуда яхши натижа кўрсатган. Масалан, Буюк Британияда камералар жорий қилинганидан сўнг полиция устидан тушадиган жарималар сони 93%га камайган эди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.