Юк автомобили ясашга уста беларуслар қор куровчи машина ясади (видео)

Юк автомобили ясашга уста беларуслар қор куровчи машина ясади (видео)

Минскдаги “Белстат” фирмаси аэродромларни тозаловчи ББ-6000-ПБА автомобилини ясади ва “БелБрум” деб ном берди. “БелБрум” бу белорус супургисидир. Унинг асосида синиқ портал рама ётибди. Машинанинг ўтувчанлиги жуда яхши, манёвр қилишга ҳам уста. 

Оператор кенглиги олти метрли қор ағдаргични бошқара олади. Супурувчи чўткаси эса 4 метр узунликда. Соатига 100 гектар майдонни тозалайди. Моторининг қуввати 560 от кучига баробар. Унинг мотори иккиталиги қизиқ, иккинчиси жиҳозларни келтириш учун ишлайди.

ББ-6000-ПБА машиналари “Минск” Миллий аэропортининг учиш полосаси ва йўлакларини қордан тозалайди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"