Юк машиналарининг Қамчиқ довонидан ўтиши тақиқланди

Юк машиналарининг Қамчиқ довонидан ўтиши тақиқланди

Ўзбекистон ҳукумати Қамчиқ довони орқали битта етакловчи ўққа 11,5 тоннадан ортиқ юк тўғри келадиган юк автомобиллари билан юк олиб ўтишни тақиқлади, деб ёзади Daryo.uz.

Ҳужжатда айтилишича, «Чинор» (Тошкент вилояти Оҳангарон тумани) ва «Шеробод» (Наманган вилояти Поп тумани) постларида автотранспорт воситаларининг оғирлик ва габарит ўлчамларини, шу жумладан, етакловчи ўқ юкламаларини текшириш бўйича замонавий ускуналар ўрнатилади.

Ҳужжатга мувофиқ, битта етакловчи ўққа тушадиган оғирлик параметрлари бўлинмайдиган катта габаритли ва оғир юкларни ваколатли органларнинг махсус рухсатлари билан олиб ўтаётган, шунингдек, Қамчиқ довонида йўл-транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш бўйича ишларни амалга ошириш учун жалб қилинган юк автотранспорт воситалари учун амал қилмайди.

Ушбу тақиқ 2017 йил 1 июлдан кучга киради.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.