Юнусободда Mercedes автобуслари «пойга»си тўқнашув билан тугади

Юнусободда Mercedes автобуслари «пойга»си тўқнашув билан тугади

Юнусобод туманида, MegaPlanet савдо мажмуаси яқинида бир-бири билан «пойга ўйнаб, баҳслашган» автобуслар охир-оқибат йўл-транспорт ҳодисасини содир этди.

Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи фойдаланувчиларининг маълум қилишича, ҳодиса 18 апрель, сешанба куни эрталаб юз берган. Гуруҳда тўқнашув оқибатлари акс этган суратлар эълон қилинган. Бу ҳақда Sof.uz ёзмоқда.

Хабарга илова қилинган суратларда автобусларнинг ойналари синиб кетган ва ойна синиқлари йўловчиларнинг ўриндиқлари устига тушганини кўриш мумкин. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Қайд этишларича, тўқнашув 60- ва 72-йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган автобуслар иштирокида юз берган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.