Юқори сифатли голографик дисплей тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилди

Юқори сифатли голографик дисплей тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилди

Юксак сифатли, айни вақтда ҳаммабоп голографик дисплей яратиш бугун эмас, узоқ келажакда рўёбга чиқадиган ишлардандир. Аммо бу соҳада тажриба ва синовлар тўхтаб қолгани йўқ. Яқинда Кореянинг фан ва илғор технологиялар институти янги турдаги динамик уч ўлчамли голографик дисплей ясашнинг уддасидан чиқди. Унинг параметрлари бошқа дисплейларникидан 2,5 минг баробар ортиқдир.

Ҳозирги кунда голографик технологиянинг нозик жойи оддий икки ўлчамли пикселлардан таркиб топган матрицадир. Корейс тадқиқотчилари ўз ишларида юқори сифатли оддий дисплейни қўллаган. Оптик импулс фронти маълумот тўплагич сифатида хизмат қилади. Бу комбинация билан 1 см кубли голограмма ҳосил қилинади.

Тадқиқот гуруҳи раҳбари ЙонгКеном Парком (YongKeun Park) айтишича, илгари нур сочилиб кетиши исталмаган ҳодиса бўлса, бугун нурнинг бу хусусиятидан ҳам фойдаланса бўлади. Нур тўғри сочилиши ҳисобига сочиш бурчагини кенгайтирилди ва аввалги голограммалардан 2,5 минг маротаба тиниқлиги оширилди.

Янги голографик экран прототипининг ишлаш тартиби

Корейс олимлари бу ихтиро катта, сифатли ва ҳаммабоп уч ўлчамли голографик дисплей яратиш йўлида биринчи қадам бўлишига ишонади. Бундай дисплей шифокорлар, инженерлар ва олимларнинг ишини енгиллаштиради. Қолаверса, маиший техникаларда фойдаланилиши мумкин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"