Zica русуми Tiago деб қайта номланди

Zica русуми Tiago деб қайта номланди

Ҳиндистоннинг Tata Motors компанияси Zica русумини қайтадан номлади. Бошқатдан номлашга Лотин Америкасида тобора тарқалиб бораётган Зика вируси сабаб бўлди. Келгуси ойдан Tiago номи билан савдога чиқади.

Автомобиль ихчамлиги билан ажралиб туради. 1,2 литрли уч цилиндрли моторга эга. 85 от кучи бор. Келажакда автомат қутили версияси ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Автомобиль габарити 3,746х1,535.

Қайд этиш керакки, Tata Motors жаҳоннинг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялари бешлигига киради. Jaguar ва Land Rover брендларининг эгаси саналади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"