Зика вируси сабаб автомобиль номини ўзгартиришади

Зика вируси сабаб автомобиль номини ўзгартиришади

Ҳиндистоннинг Tata Motors компанияси ихчам хэтчбек номини ўзгартиришга қарор қилди. Бунинг сабаби сўнгги пайтда инсонлар саломатлигига хавф солган вирус билан машинанинг “адаш”лиги бўлди. Зика вируси ҳозирги кунда Шимолий ва Жанубий Америкада тарқалмоқда.

Zica асли Zippy Car (чаққон автомобиль) номининг қисқартмасидир. Вирус эса инглизчада Zika деб ёзилади. Шунга қарамасдан Тата Моторс хэтчбекни қайта номлашни ихтиёр қилди.

“Вирус келтириб чиқарган ташвишларга ҳамдардлигимизни изҳор қилиб ва ҳодисанинг ижтимоий масъулиятини ҳис этиб, автомобилга бошқа ном беришга қарор қилдик”, дейилади компаниянинг баёнотида.

Эслатиб ўтамиз: Тата Зика Indica русуми асосида ясалган ихчам хэтчбекдир. 1,2 литрли уч цилиндрли бензинли мотори ва 1,05 литрли дизель двигатели бор. Турига қараб 5 поғонали механик ёки автомат қутига эга.

Янги хэтчбекни бугун – 3 февраль куни намойиш этилади. Тата Моторс яқин ҳафталар ичида янги ном қўйилишини айтди, аммо қандай ном берилиши номаълум.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"