Zotye Auto Z560 седанини тақдим қилди

Zotye Auto Z560 седанини тақдим қилди

Porsche Macan, Audi Q3 ва Volkswagen Touareg русумларидан қойиллатиб нусха кўчириши билан ном чиқарган Хитойнинг Zotye Auto автокомпанияси Zotye Z560 седани ҳақидаги маълумотни бўлишди.

Аниқроғи, бу уч йил илгари чиқарилган Zotye Z500 автомобилининг янгиланган вариантидир. Хитой концерни раҳбарияти Zotye Z560 мижозларни ўзига тортиши ва савдони жонлантиришига ишонади.

Седанинг габарити қуйидагича: узунлиги 4750 мм, кенглиги 1810 мм, бўйи 1490 мм. Ғилдираклар базаси 2750 мм. Ташқи қиёфаси Z500дан фарқ қилмайди ҳисоб. Ғилдирак диски ва орқа бамперида бир оз ўзгариш сезилади.

Салон эса тамоман бошқача. Янги ускуналар панели қўйилган, рул ва консол бошқачадир. Кўнгилочар мажмуанинг экрани катталашган, иқлим созлаш тизими янги пултли бўлган.

Мотори Z500 русуминикидек: 1,5 литрли двигатель 144 ва 150 от кучини беради.

Zotye Z560нинг қўшимча жиҳозланган версияларида чарм ўриндиқ, қурилмаларни симсиз зарядлаш ва двигателни тугмадан ўт олдириш имконияти мавжуд.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"