Volvo ўз машиналарини йирик жониворларни аниқлаш тизими билан таъминлайди

Volvo ўз машиналарини йирик жониворларни аниқлаш тизими билан таъминлайди

Volvo компаниясининг 90-сериядаги XC90 йўлтанламаси, S90 седани ва V90 универсали 2017 йилдан бошлаб йирик жониворлар, масалан сигир ва эшакларни аниқлаш тизими билан таъминланади. Бу ҳақда Швеция маркаси 90 ва 60-сериядаги автомобилларда янгиланган ёрдамчи электрон тизимлар пайдо бўлишига бағишланган маросимда маълум қилди.

Йирик жониворларни аниқлаш функцияси янгиланган City Safety – тўқнашувлар олдини олиш комплекси таркибига киради. Тизим камера ва радарлар ёрдамида йўлларда пайдо бўлган ҳайвонларни аниқлайди ва машинани автомат равишда тўхтатади.

Айрим бозорларда 90- туркумга мансуб барча автомобиллар соддалаштирилган иккинчи авлод Pilot Assist II круиз назорат тизими ўрнатилган бўлиб, яхши таъмирланган шосселарда машинанинг соатига 130 километргача тезликда автомат равишда бошқаради. Бундан ташқари, XC90, S90 ва V90 Spotify, Park&Pay иловалари ҳамда янги картали янгиланган Sensus мультимедия комплекси билан ҳам таъминланган.

Қайси модел сафидан ўрин эгаллаганидан қатъи назар, барча Volvo автомобиллари янгиланган Volvo On Call тизимига эга бўлади. Мазкур тизим масофадан туриб машина ҳолати ҳақида маълумотга эга бўлиш, турли функциялардан фойдаланиш, масалан, автомобилни қиздиришни ишга туширишга ҳам имкон беради. Тизим Apple Watch, Android Wear ва Microsoft Band “ақлли” соатлари билан ҳам ишлайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.