Олмазор туманида метробуслар қатнайди

Олмазор туманида метробуслар қатнайди

Бугун – 28 март куни Тошкент шаҳри ҳудудидаги йўллар таъминоти мавзусига оид матбуот анжумани ўтказилди.

Унда айтилишича, аҳоли сонининг ошиши, хусусий автотранспортлар сонининг кўпайиши оқибатида йўл ҳаракатида юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш ва замонавий, қулай, тезкор, чиройли йўловчи ташиш транспортларини муомалага киритиш мақсадида махсус лойиҳа амалга ошириш ишлари бошланган.

Ўзбекистон Республикаси “Давархитектурақурилиш” қўмитаси раиси ўринбосари Тожиев Асомиддин Жалоловичнинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳрида яқин олти ой давомида трамвайлар ҳаракати тўхтатилиб, уларнинг ўрнига бошқа транспорт воситалари қаторида, метро ва янгича метробуслар, яъни йўл устида юрувчи метро ҳаракатини киритиш ҳақида маълум қилди.

Анъанавий метро тармоғи ҳамда Европа стандартларидаги метробуслар орқали, метро тармоғи Олмазор туманигача ва Юнусобод туманининг Уч қаҳрамон ҳудудигача узайтирилиши режалаштирилган.

Яқин кунларда амалга оширилажак бу улкан ўзгаришларни кўзда тутувчи лойиҳага қанча маблағ ажратилгани маълум қилинмади.

Манба: kun.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"