Смартфон ишқибозлари учун махсус светофор ўрнатилди

Смартфон ишқибозлари учун махсус светофор ўрнатилди

Германиянинг Аугсбург шаҳридаги чорраҳалардан бирига смартфондан кўзини узмайдиган пиёдалар учун ўзига хос светофор ўрнатилди.

Светофор сигнали асфальт юзасидаги қўшимча чироқчаларда акс этади. Смартфонига тикилган пиёда йўл сиртидаги қизил чироққа кўзи тушади ва тўхтайди.

Пиёдани огоҳлантирувчи йўл сиртидаги чироқлар Россиянинг айрим шаҳарларида ҳам бор, аммо улар смартфон ишқибозлари учун светофор номини олмаган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"