Ford “ўзиюрар ликопча” тайёрлайди (видео)

Ford “ўзиюрар ликопча” тайёрлайди (видео)

Fordнинг инженерлар бўлинмаси шаҳар ичида ҳаракатланишга мўлжалланган япасқи, ликопсимон аппарат ясамоқда. Carr-E номи берилган бу техника мўъжизаси учар тарелкани эсга солади.

“Форд”нинг маълумотига кўра Carr-E 120 кгли одамни ҳам таший олади. Заряди 22 км йўл босишга етади. Carr-E машина юкхонасига сиғади, мабодо автомобиль йўлда бузилиб қолса, яқинроқдаги манзилга етиб олишда асқотиши тайин.

Бундан ташқари, Carr-Eни автомобиль ҳаракати тақиқланган жойларда “миниш” мумкин. Япасқи аравача ҳаммолликни ҳам ўрнига қўяди. Юкни унга ортинг ва унутинг – ортингиздан ўзи эргашиб келаверади.

Видеони кўргач, турган-битгани синоатли аравача роликли конкини эсингизга солдими ёки учар гиламчаними?

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"