Словакияда 2017 йилдан учадиган автомобил сотила бошлайди

Словакияда 2017 йилдан учадиган автомобил сотила бошлайди

AeroMobil компанияси AeroMobil 3.0 русумини келаси йилдан савдога чиқаришни мўлжаллаяпти. Бу ҳақда Aktualne чех портали компания маълумотига асосланиб хабар тарқатди.

Автомобиль ва самолёт ХХ асрнинг ихтироларидир. AeroMobil 3.0 мисолида иккаласининг омихталашувини кўриб турибмиз.

Савдога чиқариладиган санаси ва баҳоси 2017 йилнинг бошида эълон қилинади. Аммо 200 минг евродан камига сотилмаслиги ҳозирданоқ маълум бўлган.

AeroMobil 3.0 енгил моторли самолётлар ва спорткарларни ясаш услубида тайёрланган. Каттагина пўлат рама ва унга қопланган композит панеллардан иборат. Юз от кучига эга Rotax 192 двигателига АИ-95 бензинидан қуйгач, машина ҳаракатланади, аниқроғи учади. Аэромобиль шоссе бўйлаб соатига 160 км тезликда ҳаракатланади. Қанотларини ёйиб парвозга шайланиши учун 300 метр учиш йўлаги лозимдир. Ҳавода 200 км/соат тезликда учади. Юз кмга 15 литр ёнилғи сарфлайди, учиш узоқлиги 700 км.

Аэромобилни бошқариш учун ҳайдовчилик ва учувчилик гувоҳномалари керак.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"