Биринчи светофор қаерда ва қачон ўрнатилган?

Биринчи светофор қаерда ва қачон ўрнатилган?

1914 йилнинг 5 август куни АҚШда жаҳонда биринчи бўлиб электрли светофор ишга туширилган. Кливленд чорраҳаларидан бирига ўрнатилган светофорнинг қизил ва яшил ранглари бўлиб, уни махсус будкадаги полициячи бошқариб турарди.

Светофор йўл хавфсизлиги нуқтаи назаридан баҳолаганда нодир ихтиролардан бири саналади. Аммо 5 август светофорнинг туғилган куни деб ҳисобламайдиганлар ҳам бор.

Улар 1868 йилнинг 10 декабрида Лондондаги Парамент биноси ёнида энг биринчи светофор ўрнатилган деб ҳисоблашади. Аммо ушбу қурилма кўпроқ темир йўлчиларнинг семафорини (кўрсаткичи икки тарафга йўналган симёғоч) эслатади. Бизга таниш кўринишли светофор эса юқорида келтирилганидек АҚШда биринчи бўлиб дунёга келган.

1920 йилдан бошлаб АҚШда уч рангли светофорлар ўрнатила бошланган. Европада эса энг аввал 1922 йилда Парижда ўрнатилган. Россияда 1930 йилнинг 15 январида светофор пайдо бўлган.

Кўплаб мамлакатларда светофор ранглари ёнидаги қўшимча таблода ранг ўзгаришигача қолган вақт кўрсатиб турилади. Кўзи ожиз одамлар учун мўлжалланган светофорлар эса рангларга мос овоз (ёки мусиқа) эшиттиради. Германия ва Нидерландия давлатларида пиёдалар ўтиш йўлагига юмшоқ резина пластинкалар ётқизилган ва светофор рангига мос ҳолда ўзгариб пиёдани огоҳлантиради.

Алоқадор хабарлар

Смартфон ишқибозлари учун махсус светофор ўрнатилди

Қайси давлат пойтахтида атиги 9та светофор бор?

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"