Honda компанияси N-Box Slash кей-карини янгилади

Honda компанияси N-Box Slash кей-карини янгилади

Honda Motor Corporation янгиланган Honda N-Box Slash микровэнини расман кўрсатди. Ихчамгина шаҳар автомобилининг интерьери янгитдан жиҳозланган, ранглари ҳам бошқачадир.

Автомобилга 0,66 литрли, 3 цилиндрли, бензинли мотор ўрнатилади. Олд ва тўла узатмали вариантлари ишлаб чиқарилади.

Янгиланган Honda N-Box Slash салони олти хил вариатда тақдим этилади. Кузов 25 тусда бўлиб, ҳаммаси ҳам якранг эмас, икки хил рангли кузовлар ҳам бор. Кей-карнинг ойнасидаги махсус қоплама салонни инфрақизил ва ултрабинафша нурлардан ҳимоялайди.

Япониялик дилерлар олдиндан буюртма қабул қилишни бошлаб юборди. Кей-кар баҳоси 1 320 000 йен бўлиб, бу тахминан 13 минг доллар деганидир.

Кей-кар ҳақида батафсил маълумот бу ҳаволада.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"